Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Мбаппе эртага тиббий кўрикдан ўтади

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппенинг жароҳатидан тикланиш жараёни ҳақида янги тафсилотлар маълум бўлди.

Аввалроқ, «Реал» ҳужумчиси дам олиш кунларида физиотерапевтлар ва реабилитация мутахассислари билан фаол ишлагани хабар қилинган эди. Француз футболчисининг режаси — шу якшанба куни бўлиб ўтадиган «Класико»да майдонга тушиш. Ла Лиганинг 35-тури доирасидаги баҳсда Мбаппенинг иштирок этиши бўйича якуний қарор чоршанба куни ўтказиладиган МРТ текширувидан сўнг қабул қилиниши керак эди.

Бироқ, COPE журналисти Мельчор Руиснинг маълумотига кўра, чап оёқ сон мушакларининг ҳолатини тўлиқроқ текшириш мақсадида тиббий кўрик эртагага қолдирилган.

Бугун Килиан тренажёр зали ва ҳовузда машғулот ўтказди. Эртага у жамоавий машғулотларнинг бир қисмида иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳозирда футболчининг «Камп Ноу»да «Барселона»га қарши ўйинда иштирок эта олиши борасида ижобий ва оптимистик кайфият ҳукм сурмоқда.

Киритилди: 17:28, 06.05.2026.
Ўқилди: 182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик