Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«ПСЖ» Чемпионлар лигасида «Барселона» рекордига яқинлашиб қолди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби Мюнхенда «Бавария» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, икки учрашув натижасига кўра 6:5 ҳисобида ғалаба қозонди ва Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми финалига йўл олди. Франциялик ҳужумчи Усмон Дембеленинг ушбу ўйиндаги голи парижликларни бир мавсумдаги энг кўп гол уриш бўйича мусобақа рекордига жуда яқинлаштирди.

УЕФА расмий сайти маълумотига кўра, Луис Энрике бошчилигидаги жамоа жорий мавсумда Чемпионлар лигасининг 16 та учрашувида 44 та гол урди. Бу мусобақа тарихида бир мавсум доирасидаги иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. Энг яхши кўрсаткич эса 1999/2000 йилги мавсумда «Барселона» томонидан қайд этилган — 45 та гол. Ўшанда каталонияликларга ҳам бунинг учун 16 та ўйин керак бўлган эди.

Парижликлар учун бу клуб тарихидаги учинчи Чемпионлар лигаси финали бўлади. Титул учун баҳсда жамоа Лондоннинг «Арсенал» клубига қарши майдонга тушади. Учрашув 30 май куни Венгрияда бўлиб ўтади.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:31, 07.05.2026.
Ўқилди: 476 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик