Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Никлас Зюле 30 ёшида профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Германиялик футболчига кўра, у бу қарорни 18 апрель куни «Хоффенхайм»га қарши учрашувда (1:2) тиззасидан жароҳат олганидан кейин қабул қилган.
Никлас Зюле фаолияти давомида «Хоффенхайм», «Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» жамоалари сафида тўп тепган. У 14 та совринни қўлга киритган бўлиб, улар қаторида Чемпионлар лигаси бош соврини ҳам бор.
— Шу ёзда фаолиятимни якунлашимни маълум қилмоқчиман. Клуб шифокори ечиниш хонасида текширув ўтказди, физиотерапевтга қаради ва бошини чайқади. Мен душга кириб, «хочсимон боғлам узилди» деган ўй билан 10 дақиқа йиғладим. Эртаси куни МРТ текширувига бордим ва яхши хабар олдим. Ўшанда менга ҳаммаси тугагани 1000 фоиз аниқ бўлди. Мен учун мустақил яшаш, саёҳат қилиш, фарзандларим билан вақт ўтказиш имкониятини кутиб, кейин эса учинчи марта «хочсимон боғлам»ни узиб олишдан ёмонини тасаввур қила олмасдим, — деди Никлас Зюле «Боруссия Дортмунд» расмий сайтига берган интервьюсида.













