Кириш Регистрация
06/05 23:59 Бавария 1-1 ПСЖ
08/05 23:45 Торино - Сассуоло
09/05 00:00 Леванте - Осасуна

«Арсенал» Энцо Фернандес трансфери учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни қўлга киритиш ҳаракатини бошлади. TEAMtalk нашри тарқатган маълумотларга кўра, «канонирлар» аргентиналик футболчи учун курашда «Манчестер Сити» ва «Барселона» билан рақобатлашади.

Маълум бўлишича, Энцо «кўклар»нинг ҳозирги лойиҳасидан кўнгли тўлмайётган бир нечта футболчилардан бири ҳисобланади. «Челси» Фернандесни сотиш ниятида бўлмаса-да, жаҳон чемпионига бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда.

Энцо Фернандес 2023 йилда «Бенфика»дан 121 миллион евро эвазига «Челси»га ўтган эди. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2032 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Челси» сафида барча турнирларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:47, 07.05.2026.
Ўқилди: 154 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик