Кириш Регистрация

«Реал» ўз юлдузларига нисбатан интизомий иш очди

Баҳо:
+ | -

«Реал» жамоа машғулотида ярим ҳимоячилар Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасида содир бўлган низо юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Аввалроқ, Мадрид клуби машғулоти вақтида футболчилар ўзаро муштлашиб қолгани хабар қилинган эди. Воқеадан сўнг Вальверде шифохонага олиб борилган ва у ерда футболчининг жароҳатига чок қўйилган.

«Бугун эрталаб асосий жамоа машғулотида юз берган ҳодисалардан сўнг, «Реал» клуби футболчиларимиз Федерико Вальверде ва Орельен Тчуаменига нисбатан интизомий иш очишга қарор қилди.

Клуб тегишли ички жараёнлар якунлангач, ҳар икки ҳолат бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақида ўз вақтида маълумот беради», — дейилади мадридликлар сайтида эълон қилинган баёнотда.

Киритилди: 02:28, 08.05.2026.
Ўқилди: 1611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик