«Барселона» ҳимоячиси Жоау Канселу жамоанинг ўйин тизимига жуда мос тушишига ишонади.
Португалиялик футболчи қишда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубидан ижара асосида «кўк-анорранглилар» сафига келиб қўшилган эди.
«Ҳозир ҳам футболдаги фаолиятимда, ҳам умуман ҳаётимда муваффақиятли даврни бошдан кечиряпман. «Барселона»да ҳамма нарса осонроқ кечмоқда, чунки кучли жиҳатларимни ҳисобга олсак, жамоанинг ўйин услуби менга идеал даражада мос келади», — дея Канселунинг сўзларини келтиради Barca Universal.
31 ёшли футболчи мавсум якунланганидан кейин каталонияликлар сафида қолиш-қолмаслиги ҳозирча номаълум. Тарқалган миш-мишларга кўра, «Барселона» футболчини ўз сафида сақлаб қолмоқчи.













