Кириш Регистрация

«Атлетико» ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» таянч ярим ҳимоячиси Жонни Кардозо машғулот пайтида жароҳат олди. Бу ҳақда «матрасчилар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шифокорлар футболчининг ўнг тўпиғидан жароҳат олганини ташхислашди. Эндиликда у тикланиш курсини ўтайди. Кардозонинг футбол майдонига қайтиш муддатлари ҳозирча маълум қилинмаган.

Жорий Испания чемпионати мавсумида 24 ёшли америкалик футболчи 15 та учрашувда майдонга тушиб, бешта сариқ карточка олган.

Диего Симеоне шогирдлари Испания Ла Лигасидаги навбатдаги ўйинини ўз уйларида «Сельта»га қарши ўтказишади. Учрашув шанба, 9 май куни Тошкент вақти билан 21:30'да бошланади.

Киритилди: 11:56, 08.05.2026.
Ўқилди: 617 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик