«Барселона» марказий ҳимоячиси Пау Кубарси жамоанинг жорий мавсумдаги иштирокига баҳо берди. Каталонияликлар Ла Лигада чемпионликни деярли нақд қилишган, ЕЧЛ ва Испания Кубогида эса мос равишда чорак финал ва ярим финал босқичида Мадриднинг «Атлетико» жамоасига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этишган. Аввалроқ «кўк-анорранглилар» мамлакат Суперкубогида зафар қучишган эди.
«Якунда биз яна Ла Лигада ғолиб бўлишга яқин турибмиз. Менимча, биз ҳам бу йил, ҳам ўтган мавсумда Испания ичида катта муваффақиятларга эришдик. Ҳа, Чемпионлар лигасида бизга яна нимадир етишмади, лекин биз тажриба тўплашда давом этяпмиз ва якунда, албатта, Европада ҳам ўз мақсадимизга эришамиз. Ўйлашимча, биз яхши мавсум ўтказдик ва уни ўн баллик тизимда етти ёки саккиз баллга баҳолаш мумкин», – дея 19 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Испания ОАВлари.
10 май куни «Барселона» ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубига ютқазмаса, муддатидан олдин Испания чемпионига айланади.













