Кириш Регистрация

Кэррик: «Иш аллақачон бошланган»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик клубнинг трансфер режалари ҳақидаги саволга жавоб берди. Мураббийнинг ўз келажаги ҳозирча ноаниқ бўлиб турибди, унинг шартномаси ёзда якунига етади. Шунга қарамай, журналистлар мунтазам равишда ундан клубнинг узоқ муддатли режалари ҳақида сўрашмоқда.

«Муҳокамалар доимий равишда олиб борилмоқда. Янги футболчиларни сотиб олиш — муҳим масала. Ёз яқинлашган сари одамларни айнан шу мавзу қизиқтириши табиий ҳол ва буни тушуниш мумкин. Ҳа, жиддий иш олиб борилмоқда ва бу жараён фақат менга боғлиқ эмас», — деди Кэррик шанба кунги «Сандерленд»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

«Қизил иблислар» ва «қора мушуклар» ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Киритилди: 07:29, 09.05.2026.
Ўқилди: 1278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик