Кириш Регистрация

Арбелоа: «Кўп ёлғон гапирилди»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа футболчилар томонидан унга нисбатан ҳурматсизлик қилинаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Аввалроқ, баъзи футболчилар мураббий билан мулоқот қилмаётгани, ҳаттоки унга ҳақоратли лақаб ўйлаб топишгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

«Мен одамларнинг «футболчилар менга нисбатан ҳурматсизлик қилди» деб гапиришларига йўл қўймайман. Бундай ҳолат бир марта ҳам содир бўлмаган. Жуда кўп ёлғон гапирилди», — дея таъкидлади Арбелоа журналистларга.

«Реал» ўзининг навбатдаги ўйинини 10 май куни «Барселона»га қарши ўтказади. Ла Лига 35-тури доирасидаги ушбу баҳс «Камп Ноу»да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да бошланади. Агар «қаймоқранглилар» ғалаба қозона олишмаса, Ханси Флик жамоаси муддатидан олдин Испания чемпионига айланади.

Киритилди: 15:12, 09.05.2026.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик