Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 0-1 Арсенал

«Атлетико» 45 миллион евролик трансфер амалга ошириши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Вулверхэмптон» клуби ярим ҳимоячиси Жоау Гомес Мадриднинг «Атлетико» жамоасига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, айни дамда клублар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери Мадрид клуби учун тахминан 45 миллион еврога тушиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Жоау Гомес жорий мавсумда барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, «Вулверхэмптон» клуби 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Англия Премьер-лигасини тарк этди. Шу сабабли жамоа ўз етакчиларини сотиб юбориши кутилмоқда.

Киритилди: 22:51, 09.05.2026.
Ўқилди: 699 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик