Кириш Регистрация

Холанд тўпурарлар пойгасида таъқибчисидан узоқлашди (Видео)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 36-тури доирасида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брентфорд»ни қабул қилмоқда. Учрашувнинг 75-дақиқасида «шаҳарликлар» ўз устунлигини мустаҳкамлашга эришишди.

Жамоанинг тўпурар ҳужумчиси Эрлинг Холанд яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ушбу гол норвегиялик футболчи учун жорий мавсумдаги 26-гол бўлди.

Шу тариқа, Холанд АПЛ тўпурарлар пойгасидаги етакчилигини янада мустаҳкамлаб олди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, айни дамда тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда бораётган Игор Тьяго айнан «Брентфорд» шарафини ҳимоя қилади. Бразилиялик ҳужумчи ҳисобида ҳозирча 22 та гол мавжуд.

Киритилди: 23:12, 09.05.2026.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик