Кириш Регистрация

«Бавария» Вальверде учун ҳаракат бошлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин. TEAMtalk нашрининг хабар беришича, Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансфер ойнаси олдидан уругвайлик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга кўра, ушбу трансфер эҳтимоли кучайишига Мадрид клуби ичидаги вазият ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бир неча кун аввал «қироллик клуби» машғулотида Вальверде ва унинг жамоадоши Орельен Тчуамени ўртасида кескин зиддият юзага келган ва футболчилар ўзаро муштлашиб кетишган.

Маълумот учун, Федерико Вальверде 2016 йилда «Пеньяроль» клубидан 5 миллион евро эвазига Мадридга кўчиб ўтган эди. Унинг «қаймоқранглилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Жорий мавсумда 27 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 23:20, 09.05.2026.
Ўқилди: 1688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик