Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

«Манчестер Юнайтед» Палмер бўйича режаларини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби анчадан бери «Челси» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Коул Палмерга асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилаётган эди. Лондонликларнинг Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолиш хавфи остида тургани инглиз юлдузининг клубдаги келажагини сўроқ остида қолдирмоқда.

Бироқ Mirror нашри хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» келаётган трансфер ойнасида 24 ёшли футболчи учун курашмасликка қарор қилган. «Қизил иблислар» айни дамда асосий эътиборни бошқа позицияларни кучайтиришга қаратган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали Коул Палмернинг бозор қийматини 110 миллион еврога баҳолаган. Унинг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2033 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда футболчи 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:22, 10.05.2026.
Ўқилди: 1263 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик