Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Мбаппе ҳалигача «Реал» билан бирорта катта соврин ютмади

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «қироллик клуби»даги икки мавсуми давомида на Ла Лигада, на Чемпионлар Лигасида, на Испания Кубоги ёки Суперкубогида зафар қуча олди.

Ҳужумчи жароҳати сабабли «Барселона»га қарши кечган баҳс (0:2) қайдномасига киритилмади. Каталонияликлар айнан ушбу ғалабадан сўнг чемпионликни расмийлаштиришди.

Жорий мавсумда «Реал» Чемпионлар Лигасининг 1/4 финалида «Бавария»га икки ўйин натижасига кўра 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.

Испания Кубогининг 1/8 финалида «қаймоқранглилар» «Альбасете»га (2:3), Испания Суперкубогида эса «Барселона»га (2:3) мағлуб бўлишди.

Ўтган мавсумда Мбаппе «Реал» таркибида УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубокда ғолиб чиққан эди.

Киритилди: 02:38, 11.05.2026.
Ўқилди: 967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик