Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳужумчиси Итан Нванери фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.
CaughtOffside нашрининг хабарига кўра, «канонирлар» ёзги трансфер ойнаси вақтида ёш иқтидор соҳибини сотишга тайёр. 19 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга Миланнинг «Милан» клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Итан Нванери «Арсенал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсумнинг иккинчи ярмини «Марсель» клубида ижара асосида ўтказмоқда.
Мавсум давомида Нванери «Арсенал» ва «Марсель» либосларида барча мусобақаларда жами 23 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 40 миллион еврога баҳолаган.













