Кириш Регистрация

"ПСЖ" дарвоза чизиғида ўзгаришлар қилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Мавсум давомида Матвей Сафонов "ПСЖ" дарвозасини қўриқлаш борасидаги рақобатда устунликка эришди, Люка Шевалье эса захира ўриндиғига "михланиб" қолди.

L’Equipe нашрининг маълумотларига кўра, Шевалье кейинги мавсумда ҳам иккинчи рақамли дарвозабон ролида қолишга рози бўлиши амримаҳол. Шу сабабли, у ёзги трансфер ойнаси вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бироқ, кўп нарса "ПСЖ" раҳбарияти футболчининг трансфери учун қанча маблағ талаб қилишига боғлиқ бўлади.

Қайд этилишича, "ПСЖ"нинг иккинчи дарвозабони сифатида Ренато Марин танланиши мумкин. У сўнгги учрашувларда ўзини яхши томондан кўрсатишга муваффақ бўлди. Марин Шевальенинг жароҳати ва мураббийлар штаби Сафоновга дам беришга қарор қилгани сабабли ўйин амалиётига эга бўлди.

Маълумот учун, 24 ёшли Люка Шевальенинг бозор қиймати Transfermarkt портали томонидан 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 22:20, 11.05.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик