Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Жейми Каррагер "Тоттенхэм"нинг тақдири ҳал бўладиган ўйинлар ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Англиялик машҳур эксперт Жейми Каррагер Премьер-лига финиши олдидан "Тоттенхэм"нинг мураккаб ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Айни дамда Лондон клуби хавфли зонадан атиги икки очко юқорида турибди. Олдинда эса жамоани "Челси" ва "Эвертон"га қарши иккита ҳал қилувчи баҳс кутмоқда.

Каррагернинг фикрича, айниқса "Челси"га қарши ўйин нафақат турнир жадвали, балки азалий рақобат нуқтаи назаридан ҳам кескин ўтади:

"Челси" учун кубок финали қандай якунланишини ким билади дейсиз, лекин стадиондаги муҳитни ҳозирданоқ тасаввур қиляпман. Бу — футбол ва улкан рақобат. "Кўклар" "Тоттенхэм"ни қуйи лигага равона қилиш ва сўнгги тур олдидан уларни чорасиз аҳволга солиб қўйиш учун борини бериши аниқ.

Бу ҳолат уларга қанчалик ёрдам беришини эса фақат "Ньюкасл" иштирокидаги ўйиндан кейин билиб оламиз. Агар "Вест Хэм" ушбу баҳсда мағлуб бўлса, улар хотиржамликка берилиши мумкин. Аммо тасаввур қилинг, агар "болғачилар" ғалаба қозонса, "Тоттенхэм" "Челси" майдонида албатта ижобий натижа қайд этишига тўғри келади", — дейди Каррагер.

Киритилди: 09:45, 12.05.2026.
Ўқилди: 252 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик