«Интер»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Уэсли Снейдер Чемпионлар лигаси финалида «Арсенал»нинг «ПСЖ»га қарши имкониятларини баҳолади.
«Менинг фикримча, «ПСЖ» ғалаба қозонади. Аммо «Арсенал» голларни шунчаки ўтказиб юбормайди. Уларнинг ҳимояси жуда кучли, айниқса, юқори даражадаги марказий ҳимоячилар жуфтлиги бор.
Ўйламайманки, уларнинг қанот ҳимоячилари Чемпионлар лигасидаги энг муҳим ўйинчилар бўлсин, лекин айнан шу ерда «ПСЖ» устунликка эга, айниқса чап қанотда. «Арсенал»га чин дилдан мухлислик қилаётганларнинг барчаси Юрриен Тимбер финалгача соғайиб қайтишидан умидвор. Акс ҳолда, уларга жуда қийин бўлади. Бироқ «Арсенал» зоналарни суғурталашни ҳам билади — масалан, Деклан Райс ҳимояга чуқурроқ тушади.
Бу жуда қизиқ ўйин бўлади. Менимча, у ўтган йилги «Интер» иштирокидаги финалга ўхшаб кетиши мумкин. Мен ҳисоб мана шундай бўлишини [5:0] тахмин қила оламан. Ўша ўйин олдидан «ПСЖ»да устунлик бор деб ҳисоблагандим, лекин «Интер»да кучли мудофаа ва яхши қарши ҳужумлар бор эди. Кутилмаган натижа бўлиши мумкин, масалан, «Интер» фойдасига 1:0, ёки бу ўйин «Интер» учун энг оғир оқшомга айланиши мумкин эди. Ҳозир «Арсенал» борасида ҳам менда худди шундай ҳиссиёт бор. «Арсенал»нинг 1:0 ҳисобидаги «хунук» ғалабаси бўлиши мумкин — мен «хунук» сўзини ёмон маънода айтмаяпман, чунки «ПСЖ»га гол уриш имконини бермаслик — бу катта ютуқ. Лекин буни амалга ошириш жуда қийин.
Агар «Арсенал» 1:0 ҳисобида зафар қучса — бу ажойиб иш бўлади. Аммо менимча, «ПСЖ»га қарши ўйинда дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш ўта мушкул вазифа. Шу сабабли, ўйин ё «ПСЖ» фойдасига 3:0 ёки 4:0, ёхуд «Арсенал»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаши мумкин», — деди Снейдер.













