АПЛнинг бир нечта клублари «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчисини кузатиб боришмоқда.
Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, айни дамда «Монако» шарафини ҳимоя қилаётган америкалик ҳужумчи Фоларин Балогун ёзги трансферлар ойнаси очилиши олдидан Англия чемпионатининг бир қатор жамоалари эътиборини тортди. Унинг Transfermarkt порталидаги бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда 24 ёшли Балогун «Монако» сафида барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.













