Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Килиан Мбаппе шон-шуҳратга муносабати ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе шуҳратга бўлган муносабати ҳақида фикр билдирди.

«Мен оптимист бўлишга ҳаракат қиламан. Бу одатий ҳолат. Албатта, бу қийин, чунки сенда энди ўзингга эмас, балки ҳаммага тегишлидек ҳис пайдо бўлади. Аммо бу — биз танлаган ҳаёт. Балки айнан шундай даражада эмасдир, лекин барибир танлаганмиз. Биз бунга рози бўлганмиз. Миллионлаб инсонлар сенга миннатдорлик, эътироф ва меҳр кўрсатаётган бир пайтда фақат салбий томонларга ўралашиб қолиш қийин. Шунинг учун шикоят қилиш носамимийдек туюлади.

Мен бу ҳолатни ҳар доим ҳам яхши бошқара олмаганман. Мен жуда ёшлигимда машҳур бўлиб кетганман. Баъзи ҳолатларда бошқаларни тушуниш учун етарлича етуклик ва ҳамфикрлиликка эга эмасдим. Энди эса одамлар баъзан чегарадан ошиб кетса ҳам, кўпроқ тушунишга ҳаракат қиляпман», — деди Мбаппе.

Жорий мавсумда Мбаппе барча мусобақаларда 41 та учрашувда иштирок этиб, 41 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

Манба: championat.com
Киритилди: 05:56, 13.05.2026.
Ўқилди: 323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик