Кириш Регистрация

Кейннинг «Бавария» билан музокаралар борасидаги позицияси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн клуб билан янги шартномани муҳокама қилишга тайёр, бироқ бу масалада шошилаётгани йўқ. Унинг амалдаги келишуви 2024 йилгача мўлжалланган бўлиб, Мюнхенликлар раҳбарияти янги битим тузиш ниятида экани маълум.

Bayern & Germany хабарига кўра, Кейн аввалроқ бор эътиборини Чемпионлар лигасига қаратгани сабабли музокараларни кейинга суриб келаётган эди. Жамоа турнирни тарк этгач, у муҳокамаларга тайёрлигини билдирган.

Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, 32 ёшли футболчи келажаги борасида ҳеч қандай босим сезмаяпти. У клуб раҳбариятига суҳбатни бироз кечроқ — ёз ўртасида, Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин ўтказишга қарши эмаслигини тушунтирган.

Харри Кейн жорий мавсумда Венсан Компани жамоаси сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 55 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 08:45, 13.05.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик