Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Интер» устози «Лацио» билан ўйин олдидан футболчиларини огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби бош мураббийи Кристиан Киву Италия Кубоги финали доирасидаги «Лацио»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Кубок соҳиби бугун тунда аниқланади.

Эътиборли жиҳати, ўтган шанба куни «нерадзуррилар» А Серия доирасида Римда «бургутлар»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бироқ Киву бўлажак баҳс мураккаб кечишини таъкидламоқда.

«Бизни мутлақо бошқача ўйин кутмоқда. Қисқа вақт ичида бир рақиб билан кетма-кет икки марта ўйнашнинг ўз камчиликлари бор. Кимдир бизга осон бўлади деб ўйлаши мумкин, лекин «Лацио» финалга қўшимча мотивация билан чиқади. Биз камтарликни сақлашимиз ва тўғри кайфиятда бўлишимиз керак. Шу билан бирга, Скудетто ва Италия Кубоги финалига бежиз чиқмаганимизни, бунга тўлиқ лойиқ эканимизни ёдда тутишимиз лозим», — дейди Киву.

Маълумот учун, агар «Интер» бугун зафар қучса, охирги 16 йил ичида илк бор «олтин дубль» қайд этиши мумкин. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 11:12, 13.05.2026.
Ўқилди: 201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик