Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

«Арсенал» ва «Челси» «Реал» тарбияланувчиси учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Комо» клубининг марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон Англия Премьер-лигаси грандлари эътиборига тушди. 21 ёшли футболчининг ўйинларини Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» клублари скаутлари бевосита кузатиб боришмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Сеск Фабрегас қўл остида тўп сураётган испаниялик футболчининг трансфери бошқа клублар учун бироз мураккаб кечиши мумкин. Гап шундаки, Мадриднинг «Реал» клуби ўз тарбияланувчисини биринчи навбатда қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, «қироллик клуби» футболчининг кейинги сотувидан тушадиган маблағнинг 50 фоизини қўлга киритади.

Ҳозирда «Комо» Хакобо Рамоннинг трансфер нархини 45-50 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда ҳимоячи Италия жамоаси сафида барча мусобақаларда 35 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилишга муваффақ бўлди.

Киритилди: 11:29, 13.05.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик