Кириш Регистрация

Арбелоа «Реал»нинг инқирози ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа Ла Лига доирасидаги «Реал Овьедо»га қарши ўйин олдидан журналистлар саволларига жавоб берди.

— Бу мавсумда «Реал» ўз тарихидаги энг паст нуқтага тушди деб ҳисоблайсизми?

«Бу савол мени ҳайрон қолдирмоқда. Унда бошқа клублар ҳақида нима дейиш мумкин? Ахир биз 50 йилдан бери совринсиз юрганимиз йўқ. «Реал» доимо юқори талабчанлик ва кўпроғига интилиш туфайли ўз мавқеини сақлаб келган. Бу ерда кимдир «Реал» кейинги мавсумда ҳам ҳеч нарса юта олмайди деб айтишга ботинмайди деб ўйлайман.

Мен клубдаги ёки кийиниш хонасидаги беқарорлик ҳақидаги гапларни тушунмаяпман. «Реал» узоқ вақтдан бери кўп ишларни тўғри амалга ошириб келмоқда: клуб молиявий жиҳатдан барқарор, яхши бошқарилади ва бу ерда буюк футболчилар йиғилган. Ёзда албатта зарур таҳлиллар ўтказилади ва таркиб кучайтирилади. Биз янада кучлироқ «Реал»ни кўрамиз. Аммо бу спорт — ҳар йили Чемпионлар лигаси ёки ички чемпионатда ғалаба қозониш имконсиз», — деди Арбелоа.

Маълумот учун, «Реал» 2025/2026 йилги мавсумни совринсиз якунламоқда.

Киритилди: 16:05, 13.05.2026.
Ўқилди: 720 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик