Кириш Регистрация

Онананинг «Манчестер Юнайтед»даги тақдири маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби камерунлик дарвозабон Андре Онананинг келажаги борасида бир қарорга келди.

ESPN нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар» кейинги мавсумда дарвозабонни таркибга қайтаришни режалаштиришмаяпти. Манкунианликлар аллақачон Онананинг трансфери устида иш бошлашган ва ёзги трансфер ойнасида янги посбон сотиб олишга тайёр.

Маълумот учун, 30 ёшли Андре Онана жорий мавсумни ижара асосида Туркиянинг «Трабзонспор» клубида ўтказмоқда. Унинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали мутахассислари камерунлик посбоннинг трансфер қийматини 12 миллион еврога баҳолашган.

Киритилди: 19:13, 13.05.2026.
Ўқилди: 1196 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик