«Интер Майами» ярим ҳимоячиси Родриго де Пауль келажаги борасида бир қарорга келди. ESPN журналисти Томи Давиланинг хабар беришича, 31 ёшли футболчи ўз ватанига — Аргентинанинг «Расинг» клубига қайтишни режалаштирмоқда.
Бироқ де Пауль бу ишни фақат бир шарт билан амалга оширади: у ҳозирда «Интер Майами»даги жамоадоши Лионель Месси футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнггина Аргентинага йўл олади.
Маълумот учун, Родриго де Пауль 2026 йилнинг январь ойида Мадриднинг «Атлетико» клубидан 15 миллион евро эвазига Америка жамоасига ўтган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 31 декабрига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Интер Майами» сафида барча турнирларда 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйди.













