«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг навбатдаги турида «Алавес»дан учралган мағлубиятдан (0:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Биринчи бўлим якунида ўтказиб юборилган ягона голга каталонияликлар баҳс якунига қадар жавоб қайтара олишмади.
Ушбу ғалаба «Алавес»га хавфли ҳудудни тарк этиш имконини берди. «Кўк-анорранглилар» учун эса бу мағлубият турнир жадвалига таъсир қилмайди — жамоа ўтган турдаёқ чемпионликни нақд қилган эди.
«Биз ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилдик, лекин менимча, ҳужумда одатдагидек яхши ўйнай олмадик. Рақиб дарвозаси олдида жуда кам хавфли вазиятлар яратдик», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Маълумот учун, Ла Лига якунланишига икки тур қолганда «Барселона» энг яқин таъқибчиси Мадриднинг «Реал» клубини 14 очкога ортда қолдирмоқда.













