Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Барселона» дебютанти: «Бу ҳаётимдаги энг бахтли кунлардан бири»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» марказий ҳимоячиси Альваро Кортес Ла Лига доирасида «Алавес»га қарши кечган баҳсдан сўнг ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. 21 ёшли футболчи чемпионларнинг минимал ҳисобдаги мағлубияти билан якунланган ўйинда илк бор асосий таркибда майдонга тушди.

Гарчи жамоа имкониятни бой берган бўлса-да, Кортес учун бу баҳс тарихий аҳамиятга эга бўлди.

«Дебютим? Бу ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири. Болалигимдан шу ҳақда орзу қилардим. Туғилганимдан бери «Барселона»га мухлислик қиламан. Оилам ва дўстларимнинг стадионда мени қўллаб-қувватлаётганини кўриш — мен доим истаган лаҳзалар эди», — дейди ёш ҳимоячи.

Шунингдек, Кортес жамоа бош мураббийига ҳам миннатдорчилик билдирди:

«Менга ишонч билдирган мураббий Фликка, барча ходимларга ва жамоадошларимга раҳмат айтаман. Мен бундан фахрланаман ва янги ғалабаларни интиқлик билан кутаман».

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ўтган турда мадридлик «Реал»ни мағлуб этиб (2:0), муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритган эди. Шу сабабли Ханс-Дитер Флик ушбу учрашувда бир қатор ёш футболчиларга имконият тақдим этди.

Киритилди: 11:23, 14.05.2026.
Ўқилди: 185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик