Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Киву: «Бу ғалабаларни оддий ҳол деб ҳисобламаслик керак»

Баҳо:
+ | -

Миланнинг «Интер» клуби Италия Кубоги финалида «Лацио» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди. Римдаги «Стадио Олимпико»да кечган баҳс тақдири биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал бўлди.

Учрашувнинг 14-дақиқасида римликларнинг автоголи «нерадзурри»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 35-дақиқада Лаутаро Мартинес дарвозани ишғол қилиб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Жамоа бош мураббийи Кристиан Киву муваффақиятли мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз ажойиб мавсумни ўтказдик ва иккита совринга лойиқ эдик. Эришилган ютуқлардан ва мухлисларимиз учун хурсандмиз. А Серия ва Италия Кубогидаги ғалабани ҳеч қачон оддий ҳолдек қабул қилмаслик керак», — дейди руминиялик мутахассис Sport Mediaset нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» жорий ой бошида Италия чемпионатида ҳам муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирган эди. Бу жамоа учун 2010 йилдан буён илк «олтин дубль» (бир мавсумда ҳам чемпионат, ҳам кубокда зафар қучиш) бўлди.

Киритилди: 12:02, 14.05.2026.
Ўқилди: 163 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик