Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Флик «Барселона»нинг янги дебютанти ҳақида: «У мени ҳайрон қолдирди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган «Алавес»га қарши баҳсда (0:1) илк бор асосий таркибда майдонга тушган Альваро Кортеснинг ўйинига баҳо берди. Каталонияликларнинг ёшлар жамоаси сардори бўлган Кортес марказий ҳимояда ҳаракат қилди.

Германиялик мутахассис мағлубиятга қарамай, ёш ҳимоячининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлади.

«Кортес ўзини жуда яхши кўрсатмоқда. У сўнгги вақтларда сезиларли даражада ўсди. Айниқса, унинг ҳаводаги курашлардаги ўйини мени жуда қувонтирди. Ўйиндан олдин Альварога худди машғулотлардагидек ўйнашини айтгандим. Мен ёш футболчилардан айнан шуни кутаман», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Маълумот учун, Альваро Кортес шу йилнинг март ойида 21 ёшини қарши олди. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. «Алавес»га қарши баҳс у учун асосий жамоадаги дебют ўйин сифатида тарихда қолди.

Киритилди: 12:29, 14.05.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик