Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Дидье Дешам Италия терма жамоасини бошқариши мумкинлигига шама қилди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам ЖЧ-2026 дан сўнг фаолиятини Италия миллий жамоасида давом эттириши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди. Тажрибали мутахассис жорий йилги Жаҳон чемпионати якунланганидан кейин ўз лавозимини тарк этиши кутилмоқда.

«Яқин орада мен эркин агентга айланаман, бундан ҳамманинг хабари бор. Италия? Ҳеч қайси вариантни истисно қилмайман. Аммо ҳозирча бу менинг режаларимга кирмайди. Воқеалар ривожини кузатиш керак», — дея Дешамнинг сўзларини келтирмоқда RMC Sport.

Эслатиб ўтамиз, Дидье Дешам 2012 йилдан буён Франция терма жамоасини бошқариб келади ва 2018 йилги мундиалда жамоани жаҳон чемпионлигига етаклаган.

Ўз навбатида, кетма-кет учинчи маротаба Жаҳон чемпионати йўлланмасидан қуруқ қолган Италия терма жамоасида айни дамда бош мураббийлик курсиси бўш турибди. Саралашдаги муваффақиятсизликдан сўнг Дженнаро Гаттузо «Скуадра Адзурра» бошқарувини тарк этган эди.

Киритилди: 13:33, 15.05.2026.
Ўқилди: 361 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик