Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Слот: «Мен 12 эмас, 47 ёшдаман»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот доимий танқидлар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Кўплаб мухлислар ва клубга яқин бўлган экспертлар жорий мавсумдаги омадсиз натижалар сабабли нидерландиялик мутахассисдан ҳафсалалари пир бўлганини билдиришмоқда.

«Мен 47 ёшдаман, 12 ёшли болакай эмасман. 16 ёшимдан бери профессионал футболдаман — ҳа, балки бу даражада бўлмагандир, лекин ўшандаёқ баъзида сени ажойиб ўйинчи деб ҳисоблашларига, баъзида эса унчалик хуш кўрмасликларига ўрганганман. Мураббийларда ҳам худди шундай. Биз бунга кўникканмиз. Агар сен бундай тебранишларга тайёр бўлмасанг, ҳеч қачон «Ливерпуль» даражасидаги клубга кела олмайсан. Ушбу мавсум мени танқидларни яхши қабул қилишга ўргатди. Мен босим остида ўзимни бошқача тутмайман, тиниқ фикрлайман ва керак деб билган ишимни қиламан», — деди Слот матбуот анжуманида.

Жума куни «қизиллар» Премьер-лиганинг 37-тури доирасида «Астон Вилла»га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 14:47, 15.05.2026.
Ўқилди: 307 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик