«Рома»нинг аргентиналик футболчиси Пауло Дибала Рим жамоасида қолишга яқин турибди.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, клуб янги келишув шартлари бўйича футболчи билан музокараларда сезиларли натижага эришган. Шартнома яқин кунларда имзоланиши мумкинлиги қайд этилмоқда.
Дибаланинг маоши мавсум учун 2,5 миллион евро атрофида бўлади, бироқ футболчи томонидан ўтказилган ўйинлар сони ва унинг самарали ҳаракатларига қараб бу миқдор оширилиши мумкин.
Жорий Италия Серия А мавсумида 32 ёшли Дибала 20 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг амалдаги шартномаси бир ойдан сўнг якунига этади, футболчининг бозор қиймати эса 5 миллион еврога баҳоланмоқда.













