Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Чемпионшипдаги «шпионлик можароси» кучаймоқда — «Халл» плей-офф финалида ўйнамасдан АПЛга чиқиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия Чемпионшипида юзага келган шпионлик можароси янада жиддий тус олмоқда. Аввалроқ Англия футбол лигаси (EFL) плей-офф финали қолдирилиши ёки бутунлай бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилган эди.

Гап шундаки, «Саутгемптон»нинг самарадорлик бўйича таҳлилчиси плей-офф ярим финали олдидан «Мидлсбро» машғулотларини яширинча суратга олаётгани ва тактикани ёзиб бораётгани аниқланган.

Шундан кейин икки ўйин натижасига кўра «Саутгемптон» «Мидлсбро»ни мағлуб этиб (0:0, 2:1), финалга чиққан эди. Жамоа 23 май куни АПЛ йўлланмаси учун «Халл»га қарши майдонга тушиши керак.

Бироқ «Мидлсбро» клуби расман «Саутгемптон»ни шпионлик ва машғулот жараёнини ноқонуний тасвирга олишда айблади. Қоидаларга кўра, айбланаётган клуб жавоб бериш учун 14 кун вақтга эга.

Шу билан бирга, EFL ишни тезлаштиришни истамоқда. Чунки агар финал кўчирилса, «Уэмбли» стадионида май ойи охири ва июнь бошида тадбирлар жадвали жуда зич экани муаммо туғдириши мумкин.

Маълум бўлишича, интизом қўмитаси «Мидлсбро»га тергов жараёнида иштирок этишга рухсат бермаган.

Шундан сўнг «Мидлсбро» расмий баёнот билан чиқди:

“Клуб ушбу қарордан афсусда. Чунки айнан биз кўриб чиқилаётган масалалардан бевосита жабр кўрганмиз ва воқеалар ҳамда уларнинг спорт натижасига таъсири бўйича далилларга эгамиз.

Машғулотимизни кузатиш ва видеога олиш каби ҳаракатлар спорт ҳалоллиги ва адолатли рақобат тамойилларига зид.

Бундай вазиятда ягона муносиб чора — «Саутгемптон»ни Чемпионшип плей-офф финалидан четлатишдир”, — дейилади клуб баёнотида.

Агар «Мидлсбро» талаби қондирилиб, финал бекор қилинса, АПЛ йўлланмаси автоматик равишда «Халл»га берилиши мумкин. «Халл» Чемпионшип мунтазам мавсумини олтинчи ўринда якунлаган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 10:45, 16.05.2026.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [5430]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [4586]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3477]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3039]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2775]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2427]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2369]

Родри операция қилинади [1931]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [1920]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [1856]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик