Кириш Регистрация

«Сити» ярим ҳимоячисини трансферга қўйди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Матео Ковачич ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин. «Шаҳарликлар» жароҳатлар сабабли жорий мавсумдаги ўйинларнинг кўпини ўтказиб юборган хорватиялик футболчини сотиш вариантини жиддий тарзда кўриб чиқмоқдалар.

Журналист Экрем Конурнинг маълумотларига кўра, футболчига Италиянинг «Милан» ва «Интер» клублари, шунингдек, Туркия ҳамда Саудия Арабистони чемпионатлари вакиллари даъвогарлик қилмоқда.

Матео Ковачичнинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарида ниҳоясига етади. 32 ёшли футболчининг бозор қиймати Transfermarkt портали талқинига кўра 12 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:09, 16.05.2026.
Ўқилди: 1614 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик