Кириш Регистрация

Гвардиола «Манчестер Сити»даги 10 йиллик фаолияти давомида нечта соврин қўлга киритганини ҳисоблади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Кубоги финали арафасида жамоанинг сўнгги 10 йил ичида қўлга киритган совринлари сонини ҳисоблаб чиқди. «Шаҳарликлар» шу пайтгача 19 та совринни қўлга киритишган ва ҳозир 20-сини ютишлари мумкин. Бундай ҳолатда, «Сити» ўртача ҳисобда бир мавсумда иккитадан совринга эга чиққан бўлади.

«Хўш, 10 йил ичида 19 та титул — бу ёмон эмас… Улар менинг кетишимни кутишлари шарт эмас, чунки ҳаммаси жуда мароқли бўлганини ўзлари ҳам билишади! Бу ҳақиқатан ҳам даҳшатли даражада қизиқ бўлди! 20-соврин учун курашиш… ёмон эмас!» — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтирмоқда Фабрицио Романо.

«Сити» Чемпионлар лигасини тарк этган бўлса-да, АПЛда ғолиб чиқиш имкониятларини ҳануз сақлаб турибди. «Челси»га қарши финал учрашуви 16 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Киритилди: 12:44, 16.05.2026.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик