Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Малиновский янги клубини танлади

Баҳо:
+ | -

Украиналик ярим ҳимоячи Руслан Малиновский 2025/26 йилги мавсум якунида «Женоа»ни тарк этади. Тажрибали футболчи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, ярим ҳимоячининг янги клуби «Трабзонспор» бўлади. Руслан жамоа сафига эркин агент сифатида бориб қўшилади. Малиновский уч йилга мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолайди.

Италия А Сериясининг жорий мавсумида ярим ҳимоячи «Женоа» сафида 33 та ўйинда иштирок этди. Украиналик футболчи ўз ҳисобига олтита гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди, шунингдек, ўнта сариқ карточка олди.

Киритилди: 14:28, 16.05.2026.
Ўқилди: 914 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10178]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6167]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [3653]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3554]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3452]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3173]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [2976]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2224]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [1955]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [1804]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик