«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Жо Гомес — «Милан»нинг потенциал трансфер мақсадига айланди. Инглиз футболчиси ўтган ёздаёқ «россонери» сафига бориб қўшилиши мумкин эди, бироқ мерсисайдликлар Марк Гехининг трансфери барбод бўлгани сабабли ушбу келишувни бекор қилишганди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Гомеснинг вакиллари «Милан» клубига «Ливерпуль» бўлажак трансфер ойнасида футболчини қўйиб юборишга тўлиқ тайёр эканлигини маълум қилган. Тез орада музокаралар қайта тикланиши мумкин.
Жо Гомес жорий мавсумда Арне Слот жамоаси сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали марказий ҳимоячининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий йилнинг 23 май куни футболчи 29 ёшни қарши олади.













