Кириш Регистрация

«Бу такрорланмас кун бўлади»: Субименди ЕЧЛ финали олдидан мухлисларга ваъда берди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Мартин Субименди «ПСЖ»га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финал учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ушбу тўқнашув 30 май куни Будапештда бўлиб ўтади. «Тўпчилар» ўз тарихларида илк бор энг нуфузли Еврокубокда ғолиб чиқишлари мумкин.

«Биз бу ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Ортда узун мавсум қолди ва биз муваффақиятга қанчалик яқин турганимизни кўриб турибмиз. Барчасини ҳақиқатан ҳам буюк натижа билан якунлашни жуда истардик. Агар буни уддалай олсак, мухлисларимизга унутилмас хотираларни тақдим этамиз. Умид қиламанки, бу такрорланмас кун бўлади», — дея Субимендининг сўзларини келтиради Daily Mail нашри.

Эслатиб ўтамиз, ярим финалда Микель Артета шогирдлари Мадриднинг «Атлетико» клубини умумий 2:1 ҳисобида мағлуб этишган эди.

Киритилди: 11:37, 17.05.2026.
Ўқилди: 474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик