Кириш Регистрация

Итальяно Жонатан Роунинг юлдуз бўлиши учун асосий шартни айтди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Болонья» клуби устози Винченцо Итальяно жамоа ҳужумчиси — инглиз футболчиси Жонатан Роунинг салоҳиятини юқори баҳолади. Унинг фикрича, футболчи жуда кучли ўйинчи бўлиб етишиши мумкин — бироқ бунинг учун битта муҳим шартга амал қилиниши лозим.

«Агар у машғулотлар ҳам худди расмий ўйинлар каби катта аҳамият ва шиддатга эга эканлигини тушуниб етса, ҳақиқий чемпионга айланиши мумкин. Бу унинг учун олдинга ташланган муҳим қадам бўлади», — дея Итальянонинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it портали.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда «Болонья» Италия А Серия турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги турда клуб Бергамонинг «Аталанта» жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 11:44, 17.05.2026.
Ўқилди: 525 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик