Кириш Регистрация

Нагельсманн Нойернинг термага қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Мануэль Нойернинг қайтиши ҳақида тарқалган маълумотларга муносабат билдирди. Турли манбаларнинг хабарига кўра, «Бавария»нинг 40 ёшли дарвозабони миллий жамоага қайтади ва у билан бирга Жаҳон чемпионатига йўл олади. Бундестим устози эса юлдузли фахрий футболчи борасидаги саволга тўғридан-тўғри жавоб беришни истамади.

— Бу ҳақда сўрашаётгани мени ҳайрон қолдирмайди, лекин мен аввало футболчиларнинг ўзи билан шахсан гаплашиб олмоқчиман, ҳозирча буни амалга оширганим йўқ, — деди Нагельсманн Sportstudio нашрига берган интервьюсида.

— Нойер 55 нафар футболчидан иборат кенгайтирилган таркиб рўйхатига кирдими? — Буни изоҳламайман. Мен ҳатто ушбу рўйхатнинг ўзини кўрганим ҳам йўқ — қайдномани менинг менежерим жўнатган, — дея кулганча жавоб қайтарди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Мануэль Нойер Германия терма жамоасидаги фаолиятини 2024 йилда якунлаган эди.

Киритилди: 12:18, 17.05.2026.
Ўқилди: 403 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик