Кириш Регистрация

«Манчестер Сити» Дани Ольмога харидор

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Fichajes нашрининг хабарига кўра, «Манчестер Сити» испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. «Шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Ольмони шу ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этадиган Бернарду Силванинг ўринбосари сифатида кўрмоқда.

Дани Ольмо 2024 йилда «РБ Лейпциг»дан «Барселона»га 61 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафинда барча турнирларда 47 та ўйин ўтказиб, 8 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Ольмонинг трансфер қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:15, 17.05.2026.
Ўқилди: 1217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик