Кириш Регистрация

Андре Онана учун «Трабзонспор» ва «Бешиктош» курашмоқда

Баҳо:
+ | -

«Трабзонспор» Андре Онанани ижара муддати тугаганидан кейин ҳам жамоада сақлаб қолмоқчи. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» камерунлик дарвозабонга уни асосий таркибга қайтариш ниятида эмаслигини маълум қилиб бўлган. 30 ёшли посбон 2025 йилнинг сентябрь ойидан буён Туркия клубида тўп сурмоқда ва раҳбарият ҳамда мураббийлар штабида катта таассурот қолдиришга улгурди.

Онана «Трабзонспор»нинг Туркия Кубоги финалига чиқишига ёрдам берди, бундан олдин эса «Самсунспор»га қарши чорак финал учрашувида учта пенальтини қайтариб, қаҳрамонга айланган эди. Ҳозирда энг реал вариант — «Трабзонспор» билан янги ижара шартномаси имзолаш бўлиб турибди, ваҳоланки Онанага бошқа клублар, жумладан «Бешиктош» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг трансфер баҳоси юқорилиги сабабли уни тўлиқ сотиб олиш муаммо туғдириши мумкин. «Манчестер Юнайтед» 2023 йилнинг ёзида «Интер»га Онана учун тўланган 55 миллион евронинг сезиларли қисмини қайтариб олишдан умид қилмоқда.

Киритилди: 16:23, 17.05.2026.
Ўқилди: 592 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик