Кириш Регистрация

Эстевао Виллиан операция қилинмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эстевао Виллиан жиддий жароҳатдан қутилиб қолди. Бу ҳақда нуфузли BBC нашри журналистлари хабар тарқатмоқда.

Маълум бўлишича, вингернинг жароҳатланган сони операция қилинмайдиган бўлди. 19 ёшли бразилиялик футболчи тахминан бир ой олдин "Манчестер Юнайтед"га қарши (0:1) кечган баҳсда шикастланган эди. Эслатиб ўтамиз, айнан ушбу жароҳат сабаб Эстевао Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун кенгайтирилган таркибига киритилмаган эди.

Маълумот учун, вингер Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 22 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 16:28, 17.05.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик