Кириш Регистрация

Бруну Фернандеш АПЛда мавсум давомидаги ассистлар рекордини такрорлаганига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия Премьер-лигасида бир мавсумда амалга оширилган голли узатмалар сони бўйича рекордни такрорлаганидан сўнг ўз фикрларини билдирди. 37-тур доирасидаги «Ноттингем Форест»га қарши ўйинда (3:2) португалиялик футболчи АПЛнинг жорий мавсумидаги ўзининг 20-ассистини қайд этди.

«Ҳеч бўлмаса яна битта голли узатмани амалга оширишим мен учун қанчалик муҳимлигини ҳамма биларди. Жамоадошларим менинг пасларимдан сўнг гол уриш учун борини беришди. Бугун, эҳтимол, дарвозага зарба бериш ўрнига пас беришим керак бўлган вазиятлар ҳам бўлди. Голли узатмадан жуда хурсандман, лекин ҳаммасидан ҳам ғалаба қозонганимиздан ва уйдаги мавсумни юқори нотада якунлай олганимиздан мамнунман», — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради ESPN.

Англия чемпионатининг 37 та учрашувидан сўнг манкунианликлар 68 очко тўплаб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ўрмончилар» эса 43 очко билан 16-поғонадан жой олган.

Киритилди: 20:15, 17.05.2026.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик