Кириш Регистрация

Рафинья «Бетис»га қарши ўйиндаги дублидан сўнг Левандовскининг кетишига изоҳ берди

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» футболчиси Рафинья Диас Роберт Левандовскининг клубдан кетиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

37 ёшли ҳужумчи мавсумнинг ўз майдонидаги сўнгги учрашуви — «Бетис»га қарши кечган ва 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳсдан сўнг «кўк-анорранглилар» мухлислари билан хайрлашди.

«Роберт билан бирга ўйнаш мен учун шараф эди. У клубга келган илк куниданоқ ўзини намунали профессионал сифатида кўрсатди ва бизга ўз тажрибасини улашди. Айрим инсонларга муваффақиятлардан сўнг хотиржамликка берилиш хос бўлади — Левандовски эса мутлақо ундайлар сирасидан эмас. У «Барса»га келгунига қадар ҳамма нарсани ютиб бўлган, аллақачон афсонага айланган эди, бироқ барибир ғалаба қозонишни истарди. Бу тўрт йил давомида ундан ўрганган энг асосий жиҳатим мана шу бўлди. Бу мавсумда у доим ҳам майдонга туша олмаган бўлса-да, барибир ўша-ўша меҳнатсевар бўлиб қолди. У барчамиз учун намунадир», — дея Севилья клуби дарвозасига дубль қайд этган Рафиньянинг сўзларини келтирмоқда Barca Universal нашри.

Киритилди: 12:49, 18.05.2026.
Ўқилди: 763 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик