Кириш Регистрация

Ла Лиганинг фақат 5 та клуби кейинги мавсум учун мураббийни ўзгартиришни режалаштирмаяпти

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати якунланишига 2 тур қолганида Ла Лиганинг фақатгина 5 та клуби ўз бош мураббийларини алмаштириш ниятида эмас. Қолган жамоалар ё аллақачон истеъфога тайёргарлик кўрмоқда ёки якуний қарорни мусобақа тугагунга қадар қолдирган.

Marca нашрининг қайд этишича, келажаги шубҳа туғдирмаётган мутахассислар қаторига Ханс-Дитер Флик («Барселона»), Диего Симеоне («Атлетико»), Мануэль Пеллегрини («Бетис»), Клаудио Хиральдес («Сельта») ва Пеллегрино Матараццо («Реал Сосьедад») киради.

Мавсумлар оралиғидаги асосий янгиликлардан бири Эрнесто Вальверденинг «Атлетик»дан кетиши бўлади. Клуб бошқарувида 500 дан ортиқ ўйин ўтказган мутахассиснинг ўрнини Дортмунднинг «Боруссия» клуби собиқ мураббийи Эдин Терзич эгаллайди.

Шунингдек, «Вильярреал»да ҳам ўзгаришлар кутилмоқда — муваффақиятли даврдан сўнг жамоани Марселино тарк этади. Унинг эҳтимолий вориси сифатида Иньиго Перес номи тилга олинмоқда.

Мадриднинг «Реал» клубидаги вазият алоҳида эътибор марказида. Испания ОАВлари хабарига кўра, муқаддам жамоа билан ишлаган Жозе Моуриньо бош мураббийликка асосий номзод ҳисобланмоқда.

Киритилди: 15:48, 18.05.2026.
Ўқилди: 408 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик