Кириш Регистрация

«Марсель» Эдуард Сперцянни сотиб олишга қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «Марсель» клуби «Краснодар» ярим ҳимоячиси ва сардори Эдуард Сперцянни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Armenie Football канали хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Сперцян «Марсель»нинг ёзги трансфер ойнаси учун қисқа рўйхатидан (шорт-лист) жой олган.

Жорий мавсумда 25 ёшли Эдуард Сперцян «Краснодар» сафида 41 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали арманистонлик футболчини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:23, 18.05.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик