Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Испания клублари телеҳуқуқлардан бир мавсумда қанча ишлаб топиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг якуний турида кураш нафақат еврокубоклар ва лигада жон сақлаб қолиш, балки телетрансляция ҳуқуқларидан келадиган миллионлаб евролар учун ҳам кечади. Marca портали жадвалдаги эгалланган ўринга қараб жамоаларга тегадиган тахминий суммаларни ҳисоблаб чиқди. Ҳисоб-китоблар учун сўнгги расмий маълумотлар асос қилиб олинган.

«Барселона» аллақачон чемпионликни қўлга киритди ва у энг катта улуш — 54,9 миллион евро олади. Иккинчи ўринда маррага етиб келадиган «Реал»га тахминан 48,4 миллион евро ажратилади. Учинчи ўрин ва қарийб 42 миллион евро учун эса «Атлетико» ва «Вильярреал» ўзаро кураш олиб боради.

Бошқа ўринлар учун тўловлар қуйидагича:

  • 4-ўрин — 35,53 миллион евро

  • 5-ўрин — 29,07 миллион евро

  • 6-ўрин — 22,61 миллион евро

  • 7-ўрин — 16,15 миллион евро

  • 8-ўрин — 11,30 миллион евро

Бундан пастки ўринларни эгаллаган жамоалар 9 миллиондан 800 минг еврогача маблағ ишлаб топадилар.

Тўловлар клубларга дарҳол берилмайди: сумма маълум бир схема бўйича 5 та мавсумга тақсимланади. Шундай қилиб, телекўрсатувлардан келадиган даромадлар нафақат жорий натижага, балки клубнинг ўтган йиллардаги барқарорлигига ҳам боғлиқ бўлади.

Киритилди: 14:29, 19.05.2026.
Ўқилди: 1055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЖЧ-2026 дан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки футболчисининг нархи ошди [5995]

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5376]

Ҳусанов Месси ва Роналду билан бирга ЖЧ-2026нинг рамзий терма жамоасидан ўрин олди [4385]

Фигу «Олтин тўп»га тўрт нафар асосий даъвогар номини айтди [3317]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3016]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [2893]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [2872]

Ольмо Испанияга Жаҳон кубоги топширилаётганда юз ўгириб олган аргентиналиклар ҳақида гапирди [2797]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2689]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [2585]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик